Энди сигирнинг ҳам паспорти бўлади

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишКоровы на ферме
Коровы на ферме - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2018 йилдан бошлаб ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, ягона электрон ахборот тизими яратилади

ТОШКЕНТ, 31 окт — Sputnik. Уй ҳайвонлари2018 йилдан бошлаб ветеринария хизмати ходимлари томонидан босқичма-босқич рўйхатга олинади, деб хабар қилди "Зарафшон" нашри.

Сельское хозяйство Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
Ўрмон хўжалиги ерларида чорва боқиш бутунлай таъқиқланади
"Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги "Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорига асосан кўпайтириладиган барча ҳайвонлар 2018 йилдан бошлаб ветеринария хизмати ходимлари томонидан босқичма-босқич рўйхатга олинади.

Қарорда белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун айни пайтда тартиб-қоидалар ишлаб чиқилиб, зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда", — дейилган хабарда.

Ҳайвонларни идентификация қилиш ишлари биринчи навбатда йирик ва майда шохли молларни ҳисобга олиш билан бошланади. Статистик маълумотларга кўра, бугунги кунда Самарқанд вилоятида 1 миллион 454 мингдан ортиқ йирик, 2 миллион 205 минг бошдан ортиқ майда шохли моллар бор. Мазкур уй ҳайвонларини рўйхатга олишга вилоят ветеринария хизмати тизимидаги туман ва шаҳар бўлимлари, вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат хавфсизлиги давлат маркази ва 545 зооветеринария шохобчалари мутахассислари жалб этилади.

Бунинг учун мутахассис-ходимлар ўқитилиб, малакаси оширилади. Ҳайвонлар тўғрисидаги маълумотлар базаси шакллантирилиб, ягона электрон ахборот тизими яратилади.

Янгиликлар лентаси
0