Ўрмон хўжалиги ерларида чорва боқиш бутунлай таъқиқланади

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишСельское хозяйство Новосибирской области
Сельское хозяйство Новосибирской области - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳақиқатдан ҳам, охирги йилларда Ўзбекистонда ўрмонзорлар майдони камайиб, дарахтлар таркиби сийраклашиб кетмоқда. Янги ўсиб чиқаётган дарахтларни, ўрмон ҳудудларида чекловсиз тартибда боқилаётган чорва моллари еб кетмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Олий Мажлис депутатлари Маъмурий жавобгарлик кодексининг айрим бандларига киритилиши режалаштирилаётган ўзгаришларга изоҳ беришди.

Давлат Ўрмон хўжалиги ерларида йилдан йилга ноқонуний мол боқиш ҳолатлари кўпаймоқда. 2015 йилда 132 та шундай ҳолат аниқланган бўлса, 2016 йилда — 177 та ноқонуний мол боқиш ҳолатлари аниқланган.

Оқибатда Қизил китобга киритилган, доривор ўсимликлар майдони қисқармоқда. Ундан ташқари ўсимликлар табиий янгиланиш сони ҳам қисқармоқда.

Олма терими - Sputnik Ўзбекистон
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида энг кўп янги корхоналар яратилди

Ушбу ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда, депутатлар ўрмон хўжалиги ерларида мол боқишни бутунлай таъқиқлашни таклиф қилишмоқда. Олдинги йилларда 11 445 минг гектар ўрмон хўжалиги ерларининг 3200 гектари ўтлоқлар учун ажратилар эди.

Бундан буён эса, Маъмурий жавобгарлик кодексининг 77 бандига (ўромон хўжаликлари ерларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш) қўйидаги ўзгаришларни киритиш таклиф қилинмоқда:

1) Ўрмон хўжалиги ерларини чорва ўтлоғи учун ажратиш тартиби бекор қилинади;

2) Иккинчидан, ўрмон хўжалиги ерларидан ўтлоқ сифатида фойдаланиш таъқиқланади ва ушбу таъқиқни бузгани учун жарима миқдори оширилади;

3) Йил давомида ушбу таъқиқни икки ва ундан ортиқ марта бузиш учун жарима миқдори янада оширилади;

Nuz.uz хабари асосида тайёрланди.

Янгиликлар лентаси
0