Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳасида энг кўп янги корхоналар яратилди

© Sputnik / Тарас Литвиненко / Медиабанкка ўтишОлма терими
Олма терими - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўтган йил Ўзбекистонда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги соҳаларида энг кўп янги корхоналар яратилди. Уларнинг умумий сони саноат, қурилиш ҳамда савдо соҳаларида ташкил қилинган корхоналардан бир неча бор ошиб кетди.

ТОШКЕНТ, 12 янв – Sputnik. Ўзбекистонда 2016 йилда янги ташкил қилинган корхоналар сони бўйича қишлоқ хўжалиги соҳаси саноат, қурилиш ва савдо соҳаларидан ўзиб кетди, дейилган Давлат Статистика қўмитаси ҳисоботида.

Ўтган 2016 йилда қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжаликлари соҳасида 54445 та корхона ва ташкилотлар ташкил қилинган.

Саноат ва қурилиш соҳасида – 9661 та, Савдо соҳасида – 8549 та, яшаш ва овқатланиш хизматлари соҳасида – 2840та, транспорт ва сақлаш хизматлари соҳасида – 1666та, бошқа фаолиятлар турлари бўйича – 6675 та янги корхона ва ташкилотлар яратилган.

Қишлоқ хўжалиги - Sputnik Ўзбекистон
Агрофирмалар қишлоқ хўжалиги самарадорлигини оширади

Фермер ва деҳқон хўжаликларини ҳисобга олмаганда, 2017 йил 1 январ ҳолатига қишлоқ хўжалигида  фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг умумий сони 268,4 мингтани ташкил қилди. Улардан 218,2 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектларидир.

Ўзбекистонда 2016 йилда рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар умумий сони 83836 тани ташкил этди. Улардан 18623 таси — Тошкент шаҳар ва вилояти, 11193 таси – Самарқанд, 8120 таси — Қашқадарё, 7384 таси — Андижон, 6668 таси — Фарғона, 5720 таси — Сурхондарё, 5610 таси — Жиззах, 4539 таси — Бухоро, 4342 таси — Наманган, 4147 таси —Хоразм, 2370 таси — Сирдарё, 2278 таси — Навоий вилоятлари ва 2842 таси — Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудларига тўғри келди.

Янгиликлар лентаси
0