ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Тошкентда 30-31октябр кунлари Ўзбекистон ва Канада Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувларнинг олтинчи раунди бўлиб ўтади, деб хабар берди ТИВ матбуот хизмати.
Тадбирда иштирок этиш учун Канада Ташқи ишлар, савдо ва ривожланиш вазирлигининг Қутб олди минтақаси, Шарқий Европа ва Евросиё масалалари бўйича бюроси бош директори Элисон ЛеКлаир бошчилигидаги делегация Ўзбекистонга ташриф буюради.
Ташриф дастурига, шунингдек, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида учрашувлар ўтказиш киритилган.