Вазир Камилов АҚШ ва Канада яҳудийлари конгресси президенти билан учрашди

© Sputnik / Медиабанкка ўтишЎзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари ўртасида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди

ТОШКЕНТ, 25 авг — Sputnik. 2017-йилнинг 24-август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси президенти Борис Кандовни қабул қилди, деб хабар қилди Ўзбекистон Ташқи ишлар маҳкамаси матбуот-хизмати.

Визит президента США Д. Трампа в Париж - Sputnik Ўзбекистон
Трамп 4 та давлат фуқароларига АҚШ визасини беришни чекламоқчи
Суҳбат чоғида Ўзбекистон билан АҚШ ва Канаданинг Бухоро яҳудийлари конгресси ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Ушбу ташкилот аъзоларининг асосий қисмини келиб чиқиши ўзбекистонликлар ташкил этади.

Учрашувда мазкур Конгресс Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги англашинувни мустаҳкамлаш, ўзбек маданиятини хусусан классик мусиқа санаътини хорижда оммалаштиришда муҳим рол ўйнаши қайд этилган.

Шу маънода маданий-гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилган.

 

Янгиликлар лентаси
0