Россия делегацияси Тошкент механика заводи имкониятлари билан танишди

© tmz.uzТашкентский Механический завод
Ташкентский Механический завод - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Делегация аъзолари самолётлар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариш цехи ва композит материаллар тайёрлаш жараёни билан танишишди

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Россия ҳукумати раиси Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация Тошкент механика заводи (собиқ Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш заводи) да бўлди, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев 27 октября принял Дмитрия Рогозина - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев ва Рогозин ўзаро ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Делегация аъзолари заводда самолётлар таркибий қисмларини ишлаб чиқариш цехи, композит материаллар тайёрлаш жараёни, кадрлар малакасини ошириш ва етук мутахассислар тайёрлаш ишлари билан танишди.

Шунингдек, делегация аъзоларига корхонада ҳозирда Ил-76 ва Ил-114 самолётлари учун таркибий қисмлар, йўловчи ва юк ташувчи темир йўл вагонлари, локомотивлар учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилаётгани, бир неча турдаги самолётларга халқаро стандартлар даражасида техник хизмат кўрсатилаётгани ҳақида сўзлаб берилди.

Ташриф якунларига кўра томонлар завод қувватларида лойиҳалар амалга ошириш учун қўшма гуруҳ тузиш тўғрисида келишиб олди.

Илгарироқ Россия компаниялари Тошкентдаги собиқ авиация заводида самолётлар учун таркибий қисмлар ишлаб чиқариш имкониятини ўрганаётгани ҳақида Россия савдо-саноат палатаси президенти Владимир Падалко айтиб ўтганди.

Самолет Ил-114-100 - Sputnik Ўзбекистон
Россия Тошкентдаги авиация заводини қайта ишга тушириш имкониятини ўрганмоқда

Қайд этиш жоиз, Тошкентдаги мазкур заводда 2012 йилга қадар Ил-114 самолётлари ишлаб чиқарилган. Жами бўлиб 17та самолёт тайёрланган. Ил 114-100 самолётининг ўзбекча версияси сезиларли ўзгаришларга учраган. У Rockwell Collins компаниясининг авионикаси (электрон тизим), Pratt&Whitney Canada авиадвигателлари, Hamilton Sundstrand ҳаво парраклари ва Honeywell компаниясининг қўшимча қувват қурилмалари билан жиҳозланган.

Ҳозирда Россияда Ил-114-300 самолётларини туркум ишлаб чиқариш муҳокама қилинмоқда. 2021- 2029 йиллар давомида жами 100та — йилига 12 донадан самолёт ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Россия томони ТАПОиЧда сақланаётган самолёт фюзеляжларини сотиб олиш ҳамда Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган ускуналардан фойдаланишга тайёрлигини билдирди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий авиакомпанияси ушбу турдаги самолётлардан 18 йилдан буён фойдаланади ва унга техник хизмат кўрсатиш ҳамда учувчилар тайёрлашда улкан тажрибага эга. Тошкентда бу турдаги самолётлар учун дунёда ягона бўлган Full-flight тренажёри қурилган. Кабина ҳақиқий самолёт кабинаси билан миллиметригача бир хилда.

Янгиликлар лентаси
0