ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 октябр куни Россия ҳукумати раисининг ўринбосари Дмитрий Рогозинни қабул қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда ҳарбий-техник ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича келишув ва битимларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди, деб хабар берди президент матбуот хизмати.
Мамлакатлар етакчи корхона ва компаниялари ўртасида истиқболли қўшма дастур ва инновация лойиҳаларини жадал ривожлантиришга қаратилган саноат кооперациясини мустаҳкамлаш муҳимлиги қайд этилди.
Дмитрий Рогозин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди, Россия президенти Владимир Путин ва ҳукумат раиси Дмитрий Медведевнинг самимий ва эзгу тилакларини етказди.