ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тошкент шаҳрига Россия Федерацияси Ҳукумат Раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин бошчилигидаги делегация амалий ташриф билан келди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати.
Ташриф давомида Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилиш бўйича ҳукуматлараро музокаралар ўтказилади.
Экспертлар Рогозин шунингдек, ҳарбий-техник ҳамкорлик масаласини муҳокама қилишини тахмин қилишмоқда.
Бундан ташқари, Россия делегациясини Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилиши кутилмоқда.