Ўзбекистонга Россия бош вазири ўринбосари Дмитрий Рогозин келади

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЗаместитель председателя правительства РФ Дмитрий Рогозин
Заместитель председателя правительства РФ Дмитрий Рогозин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия ҳукумати раиси ўринбосари Тошкентга 27 октябр куни келади ва ташриф бир неча соат давом этади

ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Ўзбекистонга Россия Федерацияси ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин ишчи ташриф билан келади, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.

Шавкат Мирзиёев Тошкентда Дмитрий Медведев билан учрашади

Агентликка ўз манбаларидан маълум бўлишича, Дмитрий Олегович Ўзбекистон пойтахтига эртага 27 октябр куни ташриф буюради. Ишчи тусига эга бўлган бу ташриф бир неча соат давом этади.

Афсуски, Рогозиннинг ташрифи доирасида бўлиб ўтадиган учрашув ва музокаралар кун тартиби ҳақида батафсил маълумот берилмаган. Аммо муҳокама мавзуларидан бири Ўзбекистонга 2-3 ноябр кунлари келадиган ва МДҲ мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этадиган Россия ҳукумати раиси Дмитрий Медведевнинг бўлажак ташрифига доир масала бўлади.

Аналитиклар шунингдек, Рогозиннинг Тошкентга ташрифи доирасида икки мамлакатнинг ҳарбий-техник ҳамкорлиги ҳақидаги масала ҳам муҳокама мавзуларидан бири бўлиши мумкинлигини тахмин қилишмоқда. Дмитрий Рогозин Ҳарбий-саноат комиссияси ҳайъати раиси эканлиги ҳисобга олинадиган бўлса, томонлар ушбу йўналишга урғу беришлари эҳтимоли мавжуд.

Глава Чечни Рамзан Кадыров - Sputnik Ўзбекистон
Эксперт Рамзан Қодиров Ўзбекистонга нима мақсадда келганини айтди

Қайд этиш жоиз, сўнгги вақтда Ўзбекистонга Россия расмий вакилларининг ташрифлари сони ошди. Масалан, сентябр охирида республикага Татаристон раҳбари Рустам Минниханов ва Россия қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачев ташриф буюрди. Сўнгра октябр бошида саноат ва савдо вазири Денис Мантуров Ўзбекистонда бўлди, шу ойнинг ўрталарида эса Чеченистон президенти Рамзан Қодиров Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига ташриф буюрди.

Шу йилнинг ноябр ойида Россия ишбилармонлари бизнес-миссияси доирасида республикага Санкт-Петербург губернатори Георгий Полтавченко келиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, йил охирига қадар ҳудудлар даражасида яна қатор икки томонлама ташрифлар бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0