ТОШКЕНТ, 25 окт — Sputnik. 2 ноябр куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Дмитрий Медведев билан икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Муҳокамалардан савдо-иқтисодий, инвестиция, энергетика, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Бундан ташқари, ҳамкорликдаги йирик инфраструктуравий ва юқори технологик лойиҳаларнинг амалга оширилиш жараёни кўриб чиқилади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил апрелда Россияга ташрифи доирасида имзоланган келишувларнинг амалий жиҳатларига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, Дмитрий Медведевнинг Шавкат Мирзиёев билан учрашиши ҳам режалаштирилган, деб хабар бермоқда Россия ҳукумати матбуот хизмати.
Дмитрий Медведев 3 ноябр куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этади.