ТОШКЕНТ, 28 окт — Sputnik. Россия ҳарбий-саноат комиссияси (ҲСК) Ўзбекистоннинг мудофаа саноатини қайта тиклаш бўйича консультацион ҳамкорлик кўрсатади. Бу ҳақда Россия ҳукумати раиси ўринбосари Дмитрий Рогозин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва мамлакат бош вазири Абдулла Арипов билан бўлиб ўтган музокаралар якуни бўйича маълум қилди, деб хабар берди РИА Новости.
"ҲСК Ўзбекистон ҳукуматига ҳарбий йўналишдаги маҳсулотлар учун нарх белгилаш тизимини шакллантириш, қуролланиш тараққиётининг узоқ муддатли дастурини режалаштириш ва саноатни тайёрлаш борасида кўмак беради", — Россия бош вазири ўринбосари.
Бундан ташқари, Рогозин Тошкентда МС-21 самолётлари учун эҳтиёт қисмлар марказини ташкил этиш эҳтимолини истисно қилмади.