"Ўзбекфильм" директори лавозимидан озод қилинди

© PixabayКинопленка
Кинопленка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан акциядорлик жамияти директорлиги лавозимидан озод қилинган

ТОШКЕНТ, 27 окт – Sputnik. "Ўзбекфильм" акциядорлик жамияти директори Ҳилол Насимов лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда "Ўзбеккино" миллий агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Лола Каримова-Тилляева с супругом Тимуром Тилляевым на 74-м Венецианском кинофестивале - Sputnik Ўзбекистон
Буюк Мирзо Улуғбек ҳақида фильм Венеция кинофестивалида нуфузли мукофот олди

Хабарда айтилишича, бугун "Ўзбекфильм" акциядорлик жамиятининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда киностудиянинг бугунги ҳолати, мавжуд камчилик ва муаммолари муҳокама қилинди.

Корхонани соғломлаштириш ва уни қайта шакллантириш юзасидан таклиф ва мулоҳазалар тингланди.

Йиғилишда ташкилий масала ҳам кўрилгани, Ҳилол Насимов бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан акциядорлик жамияти директорлиги лавозимидан озод қилингани айтилади хабарда.

Шунингдек, жамиятнинг молиявий-иқтисодий аҳволини таҳлил қилиш ва келгусида режалаштирилган ишларни амалга ошириш бўйича ишчи гуруҳи тузилган.

Янгиликлар лентаси
0