Ўзбекистонга Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода келади

© Sputnik / Сергей СубботинКохир Расулзода, архивное фото
Кохир Расулзода, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Расулзода расмий ташрифи чоғида Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва республика бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказади

ТОШКЕНТ, 27 окт — Sputnik. Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ноябр ойи бошида Ўзбекистонга ташриф буюради, деб хабар бермоқда Sputnik Тожикистон.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев: ўзбек-тожик муносабатлари янада кенгайишига ишончим комил

Қоҳир Расулзода қатор икки томонлама учрашувлар, хусусан, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва республика бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказиши мўлжалланган.

Ташриф келаси ойнинг биринчи кунларига мўлжалланган ҳамда Тошкентда бўлиб ўтадиган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида иштирок этиш режалаштирилган. Ҳукумат раҳбарлари учрашуви 3 ноябр куни бўлиб ўтади.

Йиғилиш кун тартибига МДҲ мамлакатлари ўртасида иқтисодиёт соҳасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш киритилган.

Янгиликлар лентаси
0