Мирзиёев: ўзбек-тожик муносабатлари янада кенгайишига ишончим комил

© Официальная страница главы РТ в FacebookПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Таджикистана Эмомали Рахмон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонга икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан табрик йўллади

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Эмомали Раҳмонни икки мамлакат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганлигига 25 йил тўлиши муносабати билан табриклади.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиеев, прибывший с государственным визитом, во время церемонии встречи в аэропорту Внуково-2 - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев Саудияда Раҳмон билан учрашиб, Трамп билан тушликда иштирок этади

Табрик телеграммасида ўтган қисқа давр ичида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш борасида сезиларли натижаларга эришилганлиги эътироф этилади.

"Анъанавий қўшничилик, дўстлик ва ўзаро бир-бирини тушунишга асосланган яқин ва конструктив муносабатлар ўрнатилди", — дейилади Ўзбекистоннинг Тожикистондаги элчихонаси сайтида жойлаштирилган президент табригида.

Мирзиёев Раҳмон билан Ўзбекистон ва Тожикистон муносабатларини ҳар томонлама ривожлантиришда кучли туртки вазифасини ўтаган ўзаро учрашув ва мулоқотларни илиқ хотирлашини билдирган.

"Бугунги кунда товар алмашиш ҳажми ўсмоқда, иқтисодиётнинг турли соҳаларидаги ҳамкорлик миқёси кенгаймоқда. Икки мамлакатнинг етакчи корхона ва ишбилармон доиралари ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга хизмат қилган ўзаро кўргазма ва бизнес форумлар ўтказилди", дейилади Ўзбекистон президенти табригида.

Самолет авиакомпании Сомон Эйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Тожикистонлик 100дан ортиқ тадбиркорлар Тошкентга учиб кетишди

Телеграммада шунингдек, икки мамлакат пойтахтларини бирлаштирувчи тўғридан-тўғри авиақатновлар йўлга қўйилганлиги эътироф этилади.

"Алоҳида таъкидлашим лозимки, Ўзбекистон барча соҳаларда икки томонлама амалий ҳамкорликни янада кучайтириш, муносабатларимизга мутлақо янгича руҳ беришга ва бу муносабатларни аниқ мазмун билан тўлдиришга тайёр" дейилади Мирзиёев табригида.

Ўзбекистон президенти ўзбек-тожик ҳамкорлиги бундан буён ҳам кенгайиб боришига ҳамда бу минтақадаги барқарорлик, хавфсизлик ва тараққиёт манфаатларига хизмат қилишига ишонч билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 1992 йил 22 октябрда дипломатик муносабатлар ўрнатилган.

Янгиликлар лентаси
0