ТОШКЕНТ, 26 окт — Sputnik. Россия Федерацияси Қуйи Тагил вилояти Дзержинск туманидаги "Спутник" бозори ёнида Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ўртасида оммавий муштлашув юз берди, деб хабар қилмоқда Спутник Тожикистон маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда.
Хабарларга кўра, мигрантлар автомобиллар тўхташ жойи — парковкани бўлишолмаган. Юз берган ҳодисадан сўнг етти нафар шахс полиция бўлимига олиб кетилган.
Маҳаллий нашрларда ёзилишича, тўполонда мигрантларни ажратмоқчи бўлган аёл жароҳатланган.
Айни вақтда юз берган ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 19 октябр куни Москвада тожикистонлик ва арманистонлик ишчилар ўртасида жанжал юз берган.
Ҳодиса жойига етиб келган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари можаро арманистонлик ва тожикистонлик 20 нафар фуқаролар ўртасида рўй берганини аниқлаганлар. Муштлашувда бир киши жароҳатланган. Фуқарога воқеа жойида ёрдам кўрсатилган, у касалхонга ётишдан воз кечган.