TOШКЕНТ, 2 август — Sputnik. Москвадаги "Бунинские луга" тураржой мажмуаси қурилиш майдонида 40 нафар атрофидаги мигрант қурувчилар ўртасида жанжал юз берди. Жанжал иштирокчилари бир-бирларини белкурак ва куволда билан урган. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
"Полициячилар "Бунинские луга" тураржой мажмуаси қурилиш майдонига етиб келишди ва икки қурилиш бригадаси (40 киши атрофида) ўртасида жанжал юз берганлигини аниқлади. Жанжал иштирокчилари Ўзбекистон ва арманистонлик қурувчилар", — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг сўзларига кўра, қурувчилар бир-бирларига белкурак, куволда, болға, арматура билан ҳужум қилишган.
Агентлик суҳбатдошининг айтишича, низо оқибатида олти киши турли даражада тан жароҳати олган ва касалхонага ётқизилган.
Жанжал тафсилотлари аниқланмоқда.