Қирғизистонда мактаб ўқувчилари ўртасида оммавий муштлашув рўй берди

© Sputnik / Евгений Биятов / Медиабанкка ўтишПолициячилар машинаси
Полициячилар машинаси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўқувчилар ўртасида юз берган оммавий муштлашув туфайли 17 яшар ўсмир ҳалок бўлди

ТОШКЕНТ, 20 янв — Sputnik. Қирғизистоннинг Норин вилояти Қўчқор туманида жойлашган бир мактабда ўқувчилар ўртасида оммавий мушташув юз берди, деб хабар қилмоқда Спутник Қирғизистон.

Беморларни ташувчи аравача - Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистонда 9 яшар болакай ременга осилган ҳолатда топилди
Республиканинг Норин вилоятидаги ваколатхонаси матбуот-хизмати хабарига кўра, ҳодиса кечки саккиз ярим-тўққизлар атрофида рўй берган.

Муштлашув Капар Қидиралиев номидаги мактаб ўқувчилари орасида рўй берган. Оммавий тўполон оқибатида 17 яшар ўсмир нобуд бўлган. Яна бир ўқувчи эса касалхонага ётқизилган.

Қирғизистон ҳукумати вакили Омонбой Кайипов ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ушбу ҳодисани чуқур ўрганишни буюрган.

Муштлашув сабаблари ошкор қилинмаяпти.

Янгиликлар лентаси
0