Қозоғистонда 9 яшар болакай ременга осилган ҳолатда топилди

© PixabayБеморларни ташувчи аравача
Беморларни ташувчи аравача - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бола шкаф бандига бўйнига ремень ўралган ҳолатда топилган, полициячилар маълумотига кўра, у ноҳасдан бўғилиб қолган бўлиши мумкин

ТОШКЕНТ, 22 ноя — Sputnik. Ушбу мудҳиш воқеа Қозоғистоннинг Кокшетаусида содир бўлган. Тўққиз яшар болакай ўз уйида, шкаф бандига ременда осиғлиқ ҳолатда топилган, деб хабар қилмоқда Спутник Қозоғистон.

Хабарда таъкидланишича, ҳодиса 18 ноябр куни кечқурун рўй берган.

"2007 йилда туғилган балоғатга етмаган болакай, кўчада ўйнаб, уйига қайтган. Орадан сал вақт ўтгач у уйида ременда бўғилган ҳолатда топилган. Ремен шкаф дастагига ўралган бўлган", — деб хабар қилмоқда агентлик.

Нашрда келтирилган маълумотларга кўра, болакай бувиси қўлида тарбияланган. Бола танасида зўравонлик излари аниқланмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан "ўз жонига суъиқасд қилишга мажбурлаш" моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Аммо, полициячилар маълумотига кўра, болакай нохасдан бўғилган бўлиши ҳам мумкин.

Янгиликлар лентаси
0