ТОШКЕНТ, 26 окт – Sputnik. Москванинг "Локомотив" клуби ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов терма жамоанинг 2018 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичидаги муваффақиятсизлигини шахсий фожиа деб ҳисоблайди.
"Бу мен учун алоҳида фожиа. Биз дарҳақиқат яхши учрашувлар ўтказдик ва яхши истиқбол бор эди. Гуруҳимиз ҳам чидаса бўладиган эди. Умуман олганда, бу ҳақда гапириш оғир", — деди Денисов "Советский спорт"га берган интервьюсида.
Фуқаролиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Денисов унинг ватани Ўзбекистон эканлигини таъкидлади ва туғилиб-ўсган юрти шарафини ҳимоя қилаётганидан асло афсусланмаслигини айтди.
"Мен ҳеч ҳам афсусланмайман. Ўзбекистон менинг ватаним ва мен туғилиб-ўсган юртим шарафини ҳимоя қиламан. Агар Россия фуқароси бўлганимда нима бўлган бўларди, буни ҳеч ким билмайди, гарчи лимит борасида енгил бўлса ҳам балки бу салбий роль ўйнаши ҳам мумкин эди. Лекин гап паспортда эмас. Рақибларингдан бир бош устун эканлигингни исботлашинг шарт", — деган футболчи.