ТОШКЕНТ, 23 май — Sputnik. Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг "Локомотив" клуби аъзоси Виталий Денисов Россия футбол иттифоқи (РФИ) томонидан Россия футбол Премьер-лигаси (РФПЛ)нинг 2016/17 йилги мавсумида энг яхши чап қанот ҳимоячилари қаторидан жой олди.
Россия футбол иттифоқи Россия чемпионати 2016/17 йилги мавсумининг энг яхши 33 футболчиси номини эълон қилди. Мазкур 33 талик рўйхатда ҳар бир позицияга уч нафардан футболчи танлаб олинди.
Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Виталий Денисов чап қанот ҳимоячиси позициясида "Спартак" вакили Дмитрий Комбаров ҳамда "Зенит" футболчиси Доминико Кришито билан энг яхши ҳимоячилар қаторида эътироф этилди.
Бизнинг Telegramдаги ўзбекча каналимизга обуна бўлинг ва энг янги хабарларни биринчи бўлиб ўқинг.