Ўзбекистонда дехқон бозорларидан олибсотарларни йўқотиш йўли топилди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишГорода Мира. Ташкент
Города Мира. Ташкент - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қарори билан маҳаллий ҳокимиятларга йирик бозор ҳудудларида ва аҳоли турар жойларида бепул асосда ихтисослаштирилган "Хизмат беминнат" савдо дўконларини барпо этишда амалий ёрдам берилиши ҳақида вазифалар юклатилди

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Яқин вақтларда барча йирик дехқон бозорлар ҳудудларида ва аҳоли турар массивларда "Хизмат-беминнат" ихтисослаштирилган савдо дўконлар иш фаолияти йўлга қўйилади. Ушбу савдо дўконларда қишлоқ хўжалик маҳсулотлари арзон нархларда сотилади.

Фрукты на рынке - Sputnik Ўзбекистон
Россияга UzAgro бренди остида дастлабки мева-сабзавот маҳсулотлари жўнатилди

Бу Ўзбекистон президенти қарори билан кўзда тутилган, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири.

Президент қарорида шаҳар, туман ва вилоят бўйича ҳокимликларга йирик бозор ҳудуди ва аҳоли турар массивларида бепул шартларда "Хизмат-беминнат" ихтисослаштирилган савдо дўконларини қуриш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари қайд этилган.

Савдо дўконлари енгил қурилиш конструкциялар ёрдамида қурилади. Дўконлар йил давомида мева-сабзавотларни арзон нархларда сотиш кўзда тутилган. Дўконларда маҳсулотлар нархини арзонлаштириш учун деҳқонлардан ўртадаги воситачиларсиз "дала-дўкон" тамойили бўйича сотиб олишни ташкиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Плодоовощная ярмарка в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон хорижга 6 миллион долларлик мева-сабзавот экспорт қилади

Мутахассисларнинг таҳминларига кўра, янги савдо дўконлари ташкил қилиниши натижасида бозорларда олибсотарлар йўқ қилинади. Олибсотарлар қишлоқ хўжалик маҳсулотлар нархини сезиларли даражада қимматлаштирадилар, айниқса қиш мавсумида.

Бу масалада ягона муаммо — ҳокимият вакиллари томонидан нафақат савдо дўконларини ташкил этиш, балки тақчиллик ва улкан навбатларни олдини олиш мақсадида ушбу дўконларни етарли миқдорда маҳсулотлар билан таъминлаш зарур бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда ўтган йили қишлоқ хўжалик секторида ЯИМ 47,4 триллион сўмга етганди. Мамлакатда жами 8,2 миллион тонна ғалла, 2,9 миллион тонна картошка, 11,2 миллион тонна сабзавотлар, 3 миллион тоннадан ортиқ мевалар, 1,7 миллион тонна узум, 2 миллион тонна дўкакли маҳсулотлар ва 2,9 миллион тонна пахта етиштирилди.

Янгиликлар лентаси
0