ТОШКЕНТ, 14 сен — Sputnik. Ўзбекистон компаниялари хориж мамлакатлар бозорларига 6 млн долларлик мева-сабзавот ва дуккакли маҳсулотларни экспорт қилиш бўйича 5 та шартнома имзолади, "Жаҳон" АА хабарига асосан.
Ушбу шартномалар Латвия пойтахтида ўтказилган Riga Food — 2017 халқаро кўргазмаси доирасида имзоланди.
Ўзбекистон маҳсулотлари дунёнинг 35 та мамлакатларидан келган 750 та компанияларга намойиш қилинди.
Riga Food — Европада энг йирик халқаро кўргазмалардан бири ҳисобланади. Ушбу кўргазмада мева-сабзавот ва озиқ-овқат маҳсулотлар етказиб бериш, шунингдек, уларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва сақлаш соҳасидаги янгиликларнинг тақдимоти ўтказилади.
Август ойи охирида Ўзбекистон-Латвия бизнес форумида "Узтрейд" компанияси Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 10 млн долларлик тўқимачилик, мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича қатор шартномаларни имзоланганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ўзбекистон ва Латвия музокаралари давомида Латвияда қўшма савдо уйини очишга келишиб олинди.