Ўзбекистонда 2022 йилга қадар йўл-патрул хизмати постлари модернизация қилинади

© СтрингерУзбекский милицейский автомобиль
Узбекский милицейский автомобиль - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Республика бўйича жами 23 та йўл-патрул хизмати постлари реконструкция қилинади

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси 2022 йилга қадар йўл-патрул хизмати постларини босқичма-босқич реконструкция ва модернизация қилиш чора-тадбирлар дастурини тасдиқлади, деб хабар қилди Sputnik мухбири.

Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва "техпаспорт" нархи эълон қилинди

Ушбу ҳужжат талабларига кўра, 23 та йўл-патрул хизмати постларида таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Барча объектлар ҳудудларни тўлиқ қамраб олиш ҳисоби билан қурилади. Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлиги томонидан барча постлар марказий ахборот тизимига улаш мақсадида интернет алоқа тармоғи билан таъминланади.

Биринчи босқичда 2019 йил феврал ойигача Тошкент вилоятида А373 автомобил йўлининг 134 километрида янги пост барпо этилади. Шунингдек, Наманган вилоятида "Ангор" пости реконструкция қилинади.

Келгуси босқичларда барпо этиладиган объектлар сони кўпайиб боради. Жумладан, иккинчи босқичда 2019 йил ноябрда 4 та — "Лоиш" (Самарқанд), "Қибрай" (Тошкент вил.), "Қизилқум" (Бухоро) ва "Сойбўйи" (Фарғона) постлари барпо этилади. Тўртинчи босқичда 5 та пост қурилади. Келгуси босқичларда янги постлар сони ортиб боради.

Инспекторам профилактики вручены ключи от квартир и машин - Sputnik Ўзбекистон
Мирзиёев бир гуруҳ ички ишлар ходимларини мукофотлади
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ЙҲХБ хизмат автомашиналарига йўллардаги қоидабузарликларни аниқловчи махсус автоматлаштирилган тизимни ўрнатишни лойиҳасини амалга ошириш бошланганди. Хавфсизлик хизмати ходимлари маълумотларига кўра, йўл хавфсизлиги хизмат автомашиналари махсус қурилмалар билан жиҳозланмоқда.

Махсус қурилма автомашиналар бевосита ҳаракатланаётган жараёнда давлат рақамларини автоматик тарзда аниқлайди.

Йўл хавфсизлиги хизматида махсус маълумотлар базаси юритилади. Ушбу базага жарималарни тўлашдан қочиб юрган ҳайдовчилар ва қидирувдаги автомашиналарнинг давлат рақамлари тўғрисидаги маълумотлар тизимли равишда киритиб борилмоқда. Махсус қурилма ёрдамида маълумотлар базасидаги маълумотлар билан солиштирилиб, давлат рақами мавжуд бўлган автомашиналар ҳақида йўл хавфсизлиги хизмати инспекторига хабар берилади. Шундан сўнг, қоидабузарлик содир этган ҳайдовчи автомашинаси тўхтатилади.

Янгиликлар лентаси
0