ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ҳамда Тимирязев номидаги Россия давлат аграр университети ўртасида академик ҳамкорлик ҳақида шартнома имзоланди. Бу ҳақда Ўзбекистон олий ўқув юрти матбуот хизмати хабар берди.
Куни кеча икки олийгоҳ вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Томонлар Ўзбекистон президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида икки томонлама стратегик ҳамкорлик ва шерикчилик муносабатларини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини муҳокама қилдилар.
Яқинда Шавкат Мирзиёев ҳукуматга қишлоқ хўжалик соҳасини ривожлантириш учун дастур ишлаб чиқиш вазифасини топширганди. Мазкур дастурларни ишлаб чиқишдан асосий мақсад қишлоқ хўжалиги самарадорлиги ва рентабеллигини оширишдир.