ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 22 октябрида МГУнинг Тошкентдаги филиалида "IT-school" — дастурчилар мактабига танлов бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда ОТМ расмий саҳифаси.
Ёшлар иттифоқининг шаҳар кенгаши раиси Элбек Шукуров, Фан ва технологиялар агентлиги директор ўринбосари Олимжон Тўйчиев ва МГУнинг Тошкент филиали Математика ва информатика факультети декани Шухрат Шералиевлар ушбу танловда кузатув комиссияси аъзолари бўлишди.
Тадбир ўтказишда Халқаро Вестминистер университети, Тошкент Медицина академияси, Губкин номли Россия нефт ва газ университети талабалари кўнгилли ёрдам беришди.
Танловда 300дан ортиқ 12 ёшдан 18 ёшгача бўлган мактаб ва коллеж ўқувчилари иштирок этди. Улар математик логика бўйича ва С++ дастурлаш тили бўйича 6тадан топшириқлар бажаришди.
Танлов ғолиблари номлари яқин орада муассаса сайтида эълон қилинади.