Ўзбекистон ёғочдан уйлар қуриш бўйича Россия тажрибасини қўллашни муҳокама қилди

© Sputnik / Александр Кряжев / Медиабанкка ўтишДеревянные дома
Деревянные дома - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бугунги кунда Россиянинг қатор ҳудудларида ёғоч конструкциялар асосида болалар боғчалари, спорт иншоотлари қурилмоқда.

ТОШКЕНТ, 24 окт — Sputnik. Ўзбекистон Россиядан юқори қўшилган қийматли ўрмон саноати маҳсулотлари сотиб олишга қизиқмоқда, деди "Ўзагротехсаноатхолдинг" бошқарув кенгаши раиси ўринбосари Cаидаббос Саидаминов.

ДСП ишлаб чиқариш станоги - Sputnik Ўзбекистон
Сирдарёда ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқарилади

Хабарда айтилишича, Ўзбекистон делегацияси ёғочдан уйлар қуриш бўйича Россия тажрибасини қўллаш имкониятларини муҳокама қилди. Россияга ташриф буюрган делегация шунингдек, елимли бруслардан ёғоч уй комплектлари ишлаб чиқариладиган корхона фаолияти ва кўргазмали ёғоч уйлар даҳаси билан ҳам танишди, деб ёзади РИА Новости.

"Ўзбекистон Россиядан юқори қўшилган қийматли ўрмон саноати маҳсулотлари сотиб олишга қизиқмоқда. Мамлакатларимиз биринчи навбатда ёғочдан уй қуриш технологияси соҳасида ҳамкорлик ўрнатиши лозим. Марказий Осиё иқлим шароитида ёғочдан уй қуриш сифатли ва арзон уй-жойлар яратиш имконини беради", — деди Саидаминов.

Бугунги кунда Россиянинг қатор ҳудудларида ёғоч конструкциялар асосида болалар боғчалари, спорт иншоотлари қурилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0