Сирдарёда ғўзапоядан ДСП ишлаб чиқарилади

© Sputnik / Александр ПоляковДСП ишлаб чиқариш станоги
ДСП ишлаб чиқариш станоги - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ҳукумат қарорига кўра Жиззах, Сурхондарё ва Тошкент вилоятидаги корхоналарда ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади

ТОШКЕНТ, 6 фев — Sputnik. Ўзбекистоннинг яна бир вилоятида ғўзапоядан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади, деб ёзмоқда Подробно.UZ.

"Файз" компанияси йил охирига қадар Сирдарё вилоятида ушбу қурилиш материалини ишлаб чиқарувчи завод барпо этади. Завод йилига 30 минг куб метр маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, янги корхона қиймати 3,5 миллион долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, илгарироқ ҳукумат қарорига кўра Ўзбекистоннинг учта вилоятида ана шундай заводлар қуриш кўзда тутилганди. Жиззах вилоятидаги "Жиззах қурилиш зийнати" ХФ, Сурхондарё вилоятидаги "Термиз-таъминот" ХКда йилига 10 минг куб метрдан ва Тошкент вилоятидаги Seowon Kiup ҚКда йилига 30 минг куб метрдан ёғоч қириндили плиталар ишлаб чиқариш ўзлаштирилади.

Лойиҳалар ХХР раиси Си Цзиньпиннинг ўтган йил июнда Ўзбекистонга ташрифи вақтидаги келишувлар доирасида амалга оширилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0