"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Airbus Neo самолётларини сотиб олади

© JOHANNES EISELE / AFPСамолет Airbus 320
Самолет Airbus 320 - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон миллий авиакомпанияси ҳаво кемалари сонини янада кўпайтириш ва парвозлар жўғрофиясини кенгайтириш бўйича иш олиб бормоқда

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Uzbekistan Airways миллий авиакомпанияси келгуси йилда 4 дона Airbus A320 ва Airbus A320 Neo турларига мансуб бўлган самолётларни лизинг шартларда харид қилиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон миллий авиакомпанияси иккита халқаро учрашувни ўтказди. Учрашувларнинг асосий мақсади — миллий авиакомпания ҳаво кемалари мажмуини янада кўпайтириш ва парвозлар жўғрофиясини кенгайтиришдир (шу жумладан маҳаллий йўналишларда).

"Ҳозирги кунда миллий авиакомпания томонидан самолётларнинг паркини тезкорлик билан кўпайтириш мақсадида самолётларни лизинг шартларда сотиб олиш ёки ижарага олиш бўйича иш олиб борилмоқда. Қўйилган вазифани амалга ошириш мақсадида мутахассислар томонидан 10 та йирик халқаро лизинг компанияларнинг тижорат таклифлари олинди. Асосий мақсад — лизинг шартларда 4 дона Airbus A320 ва Airbus A320 Neo турларига мансуб бўлган самолётларни харид қилишдир", — деб таъкидланди Uzbekistan Airways матбуот хизмати.

Миллий авиакомпания вакиллари фикрига кўра, ушбу ҳаво кемалари тежамкор двигателлар билан жиҳозланиши ва самолёт фюзеляжининг тузилиши замонавий тадқиқотлар билан такомиллаштирилиши натижасида ёқилғини сезиларли даражада тежаш имкониятини беради.

Биринчи босқичда Airbus A321 лизинг шартларда таклиф қилган компания вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда келишувнинг техник шартлари батафсил муҳокама қилинди. Миллий авиакомпания вакиллари лизинг компаниясига ўз талабларини тақдим этишди. Хорижий компания вакиллари олинган техник шартлар бўйича иш олиб борилиб, якуний тижорат таклифини тақдим этилишини маълум қилишди.

Международный аэропорт Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги вақтда Тошкентдан Душанбега авиачипта нархи икки бараварга арзонлаштирилди
"Келгуси вақтда лизинг шартларда ҳаво кемаларни тақдим этувчи бошқа компаниялар билан музокаралар ўтказиш режалаштирилмоқда. 2018 йилда замонавий ва тежамкор бўлган Airbus самолётлари Ўзбекистон учун энг қулай таклиф қилган компаниядан сотиб олинади", — деб таъкидлаб ўтилди авиакомпанияда.

Иккинчи босқичда Boeing компаниясининг Яқин Шарқ ва Марказий Осиёда маркетинг бўйича директори Исмоил Роббан билан учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Ўзбекистоннинг бошқа шаҳарларга парвозларни кенгайтириш ва йўловчилар сонини кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида Америка компанияси вакили Uzbekistan Airways йўналишларини ривожлантириш ва 2030 йилгача талаб этиладиган ҳаво кемалар мажмуи ҳақида ўз фикрларини берди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Миллий авиакомпания самолётлар мажмуаси — замонавий ва юқори даража қулай бўлган Boeing-757/767, Boeing-787-8 Dreamliner, А320, Ил-114-100, шунингдек, юк ташиш Boeing-767-300BCF самолётлардан ташкил топган.

Янгиликлар лентаси
0