Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида янги авиақатновлар йўлга қўйилади

© uzairways.comПассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний
Пассажиры выходят из самолета узбекских авиалиний - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг Ургенч, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларига янги авиақатновлар очиш режалаштирилмоқда

ТОШКЕНТ, 18 окт — Sputnik. Ўзбекистон ва Қозоғистон парвозлар сони кўпайиб, қўшимча авиақатновлар очилади. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар қилди.

Международный аэропорт Душанбе - Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги вақтда Тошкентдан Душанбега авиачипта нархи икки бараварга арзонлаштирилди

Ушбу масала юзасидан "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпания маъмурияти "Эйр Остона" авиа компанияси вакиллари билан учрашув ўтказилди.

Музокаралар давомида томонлар икки давлат ўртасида саёҳатчиларни кўпайтириш мақсадида йўловчиларни ташишни янада такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Жумладан, Тошкентдан Олмаотага ва ортга қайтиш бўйича мунтазам парвозларни кўпайтириш, шунингдек, Қозоғистон шаҳарларидан Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига — Ургенч, Бухоро ва Самарқандга янги парвозларни очиш борасида келишувларга эришилди.

Бундан ташқари, Uzbekistan airways technics корхонаси базасида "Эйр Остона" компания учоқларини таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш, шунингдек миллий авиа компания ўқув марказида қозоғистонлик учувчиларини тайёрлаш масалалари кўриб чиқилди.

Учрашув натижалари бўйича икки авиакомпания вакиллари музокара баённомасини имзолашди. Бугунги кунда "Ўзбекистон ҳаво йўллари" ва "Эйр Остона"  компаниялари тенгликка асосланган ҳолда Тошкент-Олмаота ўртасида ҳафтасига 6 маротаба ва Остонага ҳафтасига 2 маротаба парвозлар амалга оширилади.

Янгиликлар лентаси
0