Хоразмлик ака-укалар этил спиртидан заҳарланиб вафот этишди

© Sputnik / Николай ХижнякЭтиловый спирт
Этиловый спирт - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ака-укалар кўча-кўйда кўринмай қолгач, шубҳаланган қўшнилар ИИБга хабар беришган

ТОШКЕНТ, 23 окт — Sputnik. Хоразм вилояти Урганч шаҳрида ака-укалар этил спиртидан заҳарланиш оқибатида вафот этди, деб хабар қилди вилоят ИИБ матбуот-хизмати.

Спиртли ичимлик - Sputnik Ўзбекистон
Қашқадарёда яширин ароқ "заводи" аниқланди
"Урганч шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг бирида оиласиз, фақат ўзлари истиқомат қилган ака-укалар: 1961 йилда туғилган М.Рахимжон ва 1963 йилда туғилган И.Мурадларнинг 2-3 кундан буён кўча-кўйда кўринмай қолганлигидан шубҳаланган қўшнилари 2017 йил 17 октябрь куни ички ишлар бўлимига хабар беришди". — дейилган хабарда.

Таъкидланишича, ҳодиса жойига зудлик билан етиб келган тергов-тезкор гуруҳи аъзолари хонадон эшигини очиб киришгач, ака-укани ўз уйида ўлик ҳолда топишган.

Мурдаларнинг танасида ҳеч қандай жароҳат излари йўқлиги сабабли тезкор ходимларнинг диққатини шу ерда турган тиббиёт этил спиртининг бўшаган иккита пластик идиши тортди, қайд этилади ИИБ хабарида.

Ўтказилган суд-тиббий экспертизаси хулосасига кўра, ака-укалар этил спиртидан заҳарланиши натижасида вафот этишганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0