Қашқадарёда яширин ароқ "заводи" аниқланди

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишСпиртли ичимлик
Спиртли ичимлик - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қашқадарёлик фуқаро ўз уйида яширин ароқ цехида техник спиртдан ишлаб чиқарилган "самопал" ароқларни шишасини 6800 сўмдан ган

ТОШКЕНТ, 30 авг — Sputnik. Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказган тадбир давомида, Шаҳрисабз шаҳрининг "Чўлпон" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги хонадонларнинг бирида яширин ароқ цехи ташкил этилганлиги аниқланди, деб хабар қилди Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот-хизмати.

Карта ўйини - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилоятида яширин қиморхона топилди
Хабарга кўра, ароқ техник спиртдан тайёрланган.

"Я.С. ўзининг ноқонуний ҳаракатига ўғли ва жиянини ҳам жалб қилган. Уларнинг вазифаси 0,5 литр сиғимли шиша идишларга "Шаҳрисабз" ароқ-вино заводи ёрлиқларини ёпиштириб, донасини 6800 сўмдан мижозларга тарқатиш бўлган", — дейилади хабарда.

Бундан ташқари Я.С.нинг уйи кўздан кечирилганда, 60 литрли идишда истеъмолга яроқсиз этил спиртини қайта ишловчи қўлбола ускуна, 588 дона "Шаҳрисабз" ароғи ёрлиқлари ёпиштирилган тайёр ароқ ичимлиги, 52 литр спирт, 400 дона металл қопқоқ, 3200 дона акциз марка, 400 та целлофан қоплагич, 170 литр қадоқланмаган ароқ, 1920 та "Шаҳрисабз" ароғи ёрлиқлари ёпиштирилган шиша идишлар, 12 кг. қадоқлашга мўлжалланган целлофанлар борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олиб қўйилган.

Ҳолат юзасидан тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0