Футболчими, ё қоидасиз жангчи?

© Sputnik / Максим Богодвид / Медиабанкка ўтишКрасная карточка
Красная карточка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
«Навбаҳор» футболчиси Ойбек Қиличев “Қўқон-1912” жамоаси футболчисини тирсаги билан уриб йиқитди. Бу ҳам етмагандек, ерда ётган футболчини оёғи билан тепди.

ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Кеча Ўзбекистон футболида мисли кўрилмаган ҳолат юз берди: футболчи рақибини уриб йиқитиб, ерда ётган ўйинчини оёғи билан тепди!

«Навбаҳор» ва “Қўқон-1912”жамоалари ўйининг 40 дақиқасида, Ойбек Қиличев унидан тўпни олмоқчи бўлган рақиб ўйинчисини тирсаги билан уриб йиқитди. Вазиятни нафақат ҳакам, балким трибуналарда ўтирган томошабинлар ҳам кўриб норозилик билдира бошлашди.

Копток - Sputnik Ўзбекистон
Наманган шаҳар ҳокими "Навбаҳор" президенти этиб тайинланди

Ҳакам иккиланмасдан Қиличевга “қизил карточка”  кўрсатди. Бундан Қиличевнинг ундан бадтар жаҳли чиқди шекилли, ўтиб кетаётиб ҳалиям ерда ётган футболчини оёғи билан яна бир тепди… Ё-тавба, футболми, бу ё қоидасиз жанг? 

Ушбу ўтакетган қўполлик иккала жамоанинг ҳам 99% мухлисларининг жаҳлини чиқарди. Видео остида қолдирилган изоҳларни ёш болалар ва аёллар ўқимасин ишқилиб…  

Эслатиб ўтамиз, Ойбек Қиличев бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси мураббийи Тўлқин Қиличевнинг укаси бўлади. Фақатгина 2017 йил давомида ушбу футболчи рақиб ўйинчиларига қўполлик қилгани учун бир неча маротаба жазоланган эди.

 

Янгиликлар лентаси
0