Наманган шаҳар ҳокими "Навбаҳор" президенти этиб тайинланди

© Sputnik / Alexey Kudenko / Медиабанкка ўтишКопток
Копток - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров Наманган шаҳри ҳокими Шавкат Абдуразаковни "Навбаҳор" клубининг янги президенти сифатида таништирди

ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Наманганнинг "Навбаҳор" клубига янги президент тайинланди, деб хабар қилди Наманган вилояти ҳокимлиги клуб матбуот хизмати хабарига таянган ҳолда.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Президент Наманган шаҳар ҳокимини ишдан олди
"Вилоят ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Хайрулла Бозаров Наманган шаҳри ҳокими Шавкат Абдуразаковни "Навбаҳор" клубининг янги президенти сифатида таништирди. Вилоят ҳокимининг ўзи бир вақтда вилоят футбол федерацияси президенти ҳам ҳисобланади", — дейилади хабарда.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозаров жамоанинг биринчи даврадаги иштироки ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан футболчилар аввало чиройли ўйин кўрсатишлари керак, деб таъкидлаган.

"Майдонда футболчилар чиройли ва мазмунли ўйин намойиш этиши лозим. Рақиб дарвозасига битта гол уриб, ютуқни ушлаб қолиш мақсадида ҳаракат қилишни нотўғри деб биламан. Чиройли ўйин орқали ғалаба сари интилиш ўйингоҳни тўлдириб ўтирган мухлисларга қувонч бахш этади", — деган Бозаров.

Янгиликлар лентаси
0