ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Шавкат Мирзиёев Наманганда вилоят раҳбарлари ва фаоллари билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда UzNews нашри.
Бўлиб ўтган кенгаш давомида, фаолиятининг айрим йўналишларида хатога йўл қўйган, Наманган шаҳар ҳокими Баҳодир Бекхўжаевни ишдан олишга қарор қилинди, дейилган хабарда.
Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимининг ишлаб чиқариш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжаликни ривожлантириш бўйича ўринбосари Тўлқин Дадабоев ҳам ўз лавозимидан озод этилди.
Намнган шаҳрининг янги ҳокими этиб Шавкатжон Абдуразаков тайинланди. Абдураззаков олдин Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасида Департамент раҳбари вазифасида ишлаб келган.
© Хокимият Наманганской областиШавкатжон Абдуразаков
Шавкатжон Абдуразаков