Андижонда танишидан шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчи бўлган шахс ушланди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоМужчина держит наручники
Мужчина держит наручники - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Суҳбат чоғида у танишига ойига 2,5-3 минг доллар ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги, аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлди

ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Андижонда одам савдосининг олди олинди, деб хабар берди вилоят ички ишлар бошқармаси.

Америка полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
АҚШда одам савдосида айбланаётган ўзбекистонлик уч муҳожир қидирилмоқда

Хабарда айтилишича, вилоят ички ишлар бошқармаси ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар тезкор ходимлари билан ҳамкорликда олинган тезкор маълумот асосида Асака туманидаги йўл-патруль хизмати масканида тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида Олтинкўл туманида яшовчи М.Д. тўхтатилиб, текширилади.

"М.Д. билан ўтказилган суҳбат чоғида, у танишини моддий манфаатдорлик эвазига чет давлатига олиб кетаётганлиги, ойига 2,5-3 минг доллар миқдоридаги ойлик тўланадиган иш ваъда қилганлиги, аслида ундан чет мамлакатда шаҳвоний мақсадларда фойдаланмоқчилиги маълум бўлди", дейилади хабарда.

М.Д. олдиндан олган 200 минг сўм пул ашёвий далил сифатида расмийлаштирилди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0