АҚШда одам савдосида айбланаётган ўзбекистонлик уч муҳожир қидирилмоқда

© FotoliaАмерика полициячилари
Америка полициячилари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2005 йилнинг июн ойида ICE ва АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Ўзбекистоннинг бир нечта фуқаролари ҳамда нолегал иммигрантларни мажбуран ишга жойлаш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) компаниясига нисбатан тергов ишларини бошлаган

ТОШКЕНТ, 16 авг — Sputnik. АҚШда одам савдосида айбланиб уч нафар ўзбек иммигрантлари устидан қидирув эълон қилинган.

Америка Қўшма Штатлари божхона ва иммиграция назорати хизмати (ICE) одам савдоси ва фирибгарликда айбланаётган уч нафар ўзбекистонлик иммигрантларни қидирмоқда.

Муассаса сайтида ёзилишича, улар 32 яшар Рустамжон Шукуров, 35 яшар Санжар Агзамов ва 30 яшар Нодир Юнусовлардир.

Госдеп подталкивал Узбекистан к конфликту с Кыргызстаном — Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ Ўзбекистонни Қирғизистон билан можаро бошлашга ундаган - Атамбаев
2005 йилнинг июн ойида ICE ва АҚШ Ички хавфсизлик департаменти Ўзбекистоннинг бир нечта фуқаролари ҳамда нолегал иммигрантларни мажбуран ишга жойлаш билан шуғулланган Giant Labor Solutions (GLS) компаниясига нисбатан тергов ишларини бошлаган.

АҚШнинг бир нечта махсус хизматлари ва ҳуқуқ тартибот органлари 4 йил давомида GLS фаолияти устидан назорат олиб боришган. Оқибатда, 2009 йилнинг май ойида компанияга меҳнатга ундаш ва чет элликлар билан меҳнат шартномалари борасида фирибгарликка йўл қўйиш бўйича айбловлар эълон қилинган.

Ўшанда ташкилотнинг аксарият ходимлари қўлга олинган. Канзас-Сити ва Сент-Луис, Миссури шаҳарларида одам савдоси қурбонига айланган 40дан зиёд киши қутқариб қолинган. Аммо GLS нинг бир нечта аъзолари қочишга муваффақ бўлган, улар орасида Санжар Агзамов, Нодир Юнусов ва Рустамжон Шукуровлар ҳам бўлган.

2010 йилнинг январида суд GLS ходимларига қарши мажбурий меҳнатнинг 59 пункти ва чет элликлар билан меҳнат шартномасини тузишда 20та ҳолатда фирибгарликка йўл қўйганлик бўйича айбловлар эълон қилган.

Янгиликлар лентаси
0