ЕХҲТ Марказий Осиё давлатларини қамоқдаги барча журналистларни озод қилишга чақирди

© Пресс-служба ОБСЕПредставитель ОБСЕ по вопросам свободы СМИ Гарлем Дезир
Представитель ОБСЕ по вопросам свободы СМИ Гарлем Дезир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкентда иккинчи маротаба "Марказий Осиёда очиқ журналистика" халқаро анжумани бўлиб ўтди. Унда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти ва ҳукумат вакиллари, Ўзбекистон, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистондан ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар иштирок этдилар.

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг оммавий ахборот воситалари эркинлиги масалалари бўйича идора вакили Гарлем Дезир Тошкентдаги минтақавий анжуманда сўзлаган нутқида Марказий Осиё мамлакатларини барча ҳибсга олинган журналистларни озод этишга чорлади. Бу ҳақда халқаро ташкилот расмий сайти хабар берди.

Арлем Дезир - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда ЕХҲТ вакили ОАВ эркинлиги масаласи бўйича нутқ сўзлайди

Ушбу мавзуга бағишланган халқаро анжуман Ўзбекистон пойтахтида иккинчи маротаба ўтказилиб, минтақанинг барча беш давлат вакилларини тўплади. Унда  ҳукумат вакиллари, турли журналистлар, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Монголия фуқаролик жамият ва илм-фан вакиллари қатнашдилар. Шунингдек, Белгия ва Австриядан бир қанча халқаро экспертлар ҳам иштирок этишди.

"Мен ҳибсга олинган Дилмурод Саид, Юсуф Рўзимуродов, Бобомурод Абдуллаев ва бошқа барча журналистларни озод қилишга чорлайман. Бунинг имконияти бор ва буни амалга ошириш зарур", — деб таъкидлади Дезир Ўзбекистон ҳукумати вакиллари билан учрашув чоғида.

Икки томонлама учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси ўринбосари Сарвар Отамуродов, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот-коммуникация технологиялари қўмитаси раиси Илхом Абдуллаев иштирок этди.

ЕХҲТ вакили Ўзбекистон ҳукуматини журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига эътибори ва Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган ушбу анжуманда бундай долзарб бўлган мавзуни муҳокама қилишга имконият берилганлиги учун миннатдорлик билдирди.

Дезирнинг сўзларига кўра, сўз эркинлиги ва очиқ сайлов олди тортишувлар, шунингдек ҳукумат вакилларининг фуқаролар олдида у ёки бу қарорлар учун жавобгарликка тортилиши, мавжуд бўлган камчиликларни аниқлаш ишлари давлат бошқарув сифатини янада оширилишига хизмат қилади. Бундан ташқари, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти вакили фикр ва оммавий ахборот воситаларнинг эркинлигини таъминланиши минтақада хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонади.

Посольство США - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ журналист Солижон Абдураҳмоновнинг озод этилишини олқишлади

Шунингдек, анжуман давомида вакиллар "жамиятнинг заиф гуруҳига кирувчи инсонлар" ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги вазият, экологик журналистика ва экстремизм ва терроризмга қарши курашишда оммавий ахборот воситаларининг ўрни муҳокама қилинди. Муҳокама натижасида Марказий Осиёда матбуот эркинлигини ошириш бўйича бир қатор тавсиялар тайёрланди.

Европада ҳавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлат медиа соҳасидаги вазият ўзгаришларини кузатиб боради. У оммавий ахборот воситалари ва сўз эркинлиги бузилиши ҳолатларини олдини олиш ва Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти доирасида қабул қилинган мажбуриятларини сўзсиз бажаришга чорлайди.

Ўзбекистонда кейинги вақтда турли моддалар бўйича узоқ муддат озодликдан маҳрум этилган бир нечта машҳур жамоат вакиллари ва ҳуқуқ ҳимоячилари озодликка чиқарилганди.

Янгиликлар лентаси
0