Тошкентда ЕХҲТ вакили ОАВ эркинлиги масаласи бўйича нутқ сўзлайди

© BERTRAND GUAY / AFPАрлем Дезир
Арлем Дезир - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЕХҲТ вакили Арлем Дезир 19-чи минтақавий "Марказий Осиёда очиқ журналистика" мавзусида ОАВ матбуот анжуманини очиб беради

ТОШКЕНТ, 16 окт — Sputnik. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) ОАВлар эркинлиги бўйича вакили Арлем Дезир 17-19 октябр кунлари Тошкентга келади, деб хабар қилди ЕХҲТ матбуот хизмати.

Дезир 19-чи минтақавий Марказий Осиё "Марказий Осиёда очиқ журналистика" мавзусида ОАВ матбуот анжуманини очади. Ушбу матбуот анжумани ҳар йили ўтказилиб, сўз эркинлиги ва Марказий Осиёда ОАВ эркинлиги бўйича ЕХҲТнинг мажбуриятларини бажаришга кўмаклашиш мақсадида ўтказилади.

ЕХҲТнинг вакили Ўзбекистонда ОАВ эркинлиги масалаларини муҳокама қилиш мақсадида юқори даражадаги мансабдор шахслар, фуқаролик жамият ва оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашув ўтказади.

Икки кун давом этадиган тадбирда 100 дан ортиқ қатнашчилар, шулар ичида журналистлар, ҳукумат вакиллари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Туркманистон, Монголия давлатларининг фуқаролик ва илмий уюшма вакиллари, шунингдек бир нечта халқаро экспертлар иштирок этади.

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили ташкилотга аъзо бўлган 57 та давлатлар медиа соҳасидаги вазият ўзгаришларини кузатиб боради. У ОАВ ва сўз эркинлиги бузилиши ҳолатларини олдини олиш ва ЕХҲТ доирасида қабул қилинган мажбуриятларини сўзсиз бажаришга чорлайди.

Янгиликлар лентаси
0