Думага ўзбекистонликларни Россияда ишга жойлаш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди

© Sputnik / Павел Лисицын / Медиабанкка ўтишРабочие на строительной площадке, архивное фото
Рабочие на строительной площадке, архивное фото - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Битим Ўзбекистон фуқароларини Россияда мақсадли иш билан таъминлашга ва уларни иммиграцияга қадар ишга жойлашишлари учун тайёрлашга қаратилган

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия бош вазири Дмитрий Медведев Давлат думасига Москва ва Тошкент ўртасида тузилган Ўзбекистон фуқароларини Россияда мақсадли иш билан таъминлашга қаратилган битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритиш тўғрисидаги қарорни имзолади. Бу ҳақда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Рабочие в цехе сварки кузовов автосборочного предприятия - Sputnik Ўзбекистон
Миграция агентлиги фуқароларни Россияга ишга таклиф этмоқда

"Битим 2017 йилнинг 5 апрелида Москвада имзоланган. Битим Ўзбекистон фуқароларини Россияда мақсадли иш билан таъминлашга ва уларни иммиграцияга қадар ишга жойлашишлари учун тайёрлашга қаратилган", — дейилади ҳужжатга берилган изоҳда.

Мазкур келишув меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга, хорижлик ишчиларнинг ноқонуний равишда ишга ёлланиши ҳолатлари олдини олишга ёрдам бериши кутилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0