Учқўрғон тумани ҳокими ўз аризасига биноан ишдан бўшатилди

© Sputnik / Владимир ФедоренкоПортфель
Портфель - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Назиржон Ҳайиталиев ўз аризасига кўра вилоят ҳокимининг қарори билан туман ҳокими лавозимидан озод қилинди

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Назиржон Ҳайиталиев ўз аризасига кўра Учқўрғон тумани ҳокими лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Камчиликларга йўл қўйган Денов тумани ҳокими лавозимидан бўшатилди

Хабарда айтилишича, Халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида кейинги пайтда қатор соҳаларда камчиликларга йўл қўйган Назиржон Ҳайиталиев ўз аризасига кўра вилоят ҳокимининг қарори билан туман ҳокими лавозимидан озод қилинди.

Ҳозиргача "Ўзбекинвест" экспорт-импорт миллий суғурта компанияси бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган Азимжон Ваҳобов Учқўрғон тумани ҳокими этиб тайинланди. Вилоят ҳокимининг шу ҳақдаги қарори сессияда бир овоздан тасдиқланди.

Янгиликлар лентаси
0