Камчиликларга йўл қўйган Денов тумани ҳокими лавозимидан бўшатилди

© Sputnik / Михаил ВоскресенскийПустое кресло
Пустое кресло - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сўнгги вақтларда туман аҳолисидан тушаётган мурожаатлар сони кўпайган

ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими Баҳром Маматқулов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Статуя богини правосудия - Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура директорларни калтаклаган ҳоким ишини назоратга олди

Бугун халқ депутатлари Денов туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинишича, сўнгги вақтларда туман аҳолисидан тушаётган мурожаатлар сони кўпайган. Муаммо ва масалаларни ҳал этишга эътиборсизлик билан қаралиб, уларнинг 85 фоизига фақатгина тушунтиришлар берилган.

Шунингдек, туманда ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёни талаб даражасида эмаслиги, уй-жой фондида кўплаб муаммолар юзага келаётгани, табиий газ ва электр энергиясидан қарздорликнинг ошиб бораётгани ҳамда экспорт параметрлари бўйича кўрсаткичлар паст даражада экани таъкидланди.

Бу борада ишни тизимли ташкил эта олмагани боис туман ҳокими Баҳром Маматқулов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Туман фаоллари, кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар вакилларининг таклиф ва мулоҳазалари инобатга олиниб, туман ҳокими лавозимига Улуғбек Қосимов номзоди бир овоздан тасдиқланди. Улуғбек Қосимов мутахассислиги бўйича юрист бўлиб, шу кунга қадар Музработ тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган.

Янгиликлар лентаси
0