ТОШКЕНТ, 13 сен — Sputnik. Ўзбекистон Бош прокуратураси интернет тармоғи ва маҳаллий ОАВларда тарқалиб кетган Сирдарё вилоятидаги туманлардан бирининг ҳокими мактаб директорларини калтаклагани ҳақидаги хабардан сўнг текширув ишини назоратга олди, деб хабар берди РИА Новости Бош прокуратура вакилига таяниб.
Интернет ва маҳаллий ОАВларда Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани ҳокими Носиржон Эгамбердиев эканлиги айтилган шахс маҳаллий мактаб директорларини ҳақоратлаб шапалоқ тушираётганлиги акс этган видеолавҳа тарқалганди. Видеолавҳага билдирилган изоҳларда, улар Мустақиллик байрамига бағишланган тадбирларга етарлича тайёргарлик кўришмагани учун ҳоким томонидан "жазоланишган".
"Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан Сайхунобод ҳокимининг ҳатти-ҳаракатлари ҳақидаги видеоматериалда кўрсатилган ҳолатлар бўйича текширув бошланди. Текширув жараёнини Бош прокуратура назоратга олган", — деди агентлик суҳбатдоши.
Унинг айтишича, текширув натижалари ҳақида қонунда белгиланган муддатда кенг оммага эълон қилинади.