Ўзбекистондаги 5-6 ёшли болалар боғчаларга қамраб олиниши шарт - Мирзиёев

© Пресс-служба президента РУзПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон президенти мамлакатдаги барча боғчаларни замонавийлаштириш, электрон навбатларни жорий қилиш зарурлиги ҳақида гап очди

ТОШКЕНТ, 20 окт — Sputnik. Биз мактабгача таълим соҳасида ҳар жиҳатдан замонавий тизим яратишимиз керак. Келгуси 3-4 йилда 5-6 ёшдаги барча болаларни мактабгача таълимга тўлиқ қамраб олишга эришмоғимиз шарт. Бу эртанги кунимизни ҳал қиладиган масала ва биз буни албатта амалга оширамиз, деди президент Шавкат Мирзиёев 19 октябрь куни мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш масалаларига бағишланган йиғилишда.

Тўрт йил ичида мактабгача таълим тизими такомиллаштирилади
Мирзиёев мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олишини эслатиб ўтди. "Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди", — деди президент.

Мирзиёев бунга қўшимча исбот қидириб узоққа боришнинг ҳожати йўқлигини, боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийинмаслигини таъкидлади.

"Ҳаётимизда ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлган таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия — биз учун ҳаёт-мамот масаласидир. Қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади", — деди Ўзбекистон президенти.

Йиғилишда бу соҳада замонавий талабларга жавоб берадиган илғор педагогик усул ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув ва ўқув-методик адабиётларнинг янги авлодини яратиш ва нашр этиш, мактабгача таълим муассасаларида малакали тиббий хизматни ташкил этиш, санитария меъёрлари ва гигиена қоидаларига тўла жавоб берадиган соғлом овқатланиш тизимини йўлга қўйиш зарурлиги сингари масалалар кўриб чиқилди.

Улугбек Иноятов - Министр Народного образования - Sputnik Ўзбекистон
Вазир Иноятов келаси йилдан боғча тарбиячилари маошлари кўтарилишини айтди
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида "Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш ва навбатга қўйиш бўйича электрон дастур"ни жорий этиш бўйича топшириқ берилди. Шунингдек, давлат мактабгача таълим муассасаларининг ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминланганлик ва интернет тармоғига уланганлик ҳолати танқидий ўрганилиб, уларни босқичма-босқич замонавий компьютер техникаси билан таъминлаш ва интернет тармоғига улаш бўйича чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилади.

Мактабгача таълим муассасаларига шифокорлар ажратиш, тиббиёт ҳамшираларининг малакасини ошириш, тез тиббий ёрдам кўрсатиш учун дори-дармон, санитария-гигиена воситалари билан тўлиқ таъминлаш, болаларнинг овқатланишини белгиланган меъёрлар даражасида ташкил этиш зарурлиги таъкидланди.

Мактабгача таълим муассасаларига мўлжалланган ўқув-методик ва дидактик адабиётларни нашр этишга доир стандартларни қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Янгиликлар лентаси
0