Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси жаҳон стандартлари талабларига жавоб беради - ЙҲХБ

© Sputnik / /СтрингерВодительские права нового образца
Водительские права нового образца - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари 2021 йилнинг октябрига келиб амал қилиш кучини йўқотади. Айни вақтда Тошкент шаҳрида янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари берилиши бошланган. Вилоятларда бу иш босқичма-босқич амалга оширилади

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik, Дилшода Раҳматова. Жорий йил октябр ойидан бошлаб берилаётган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари жаҳон стандартлари талабларига жавоб беради, деди журналистларга пайшанба куни ўтказилган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси матбуот-хизмати ходими.

Водитель за рулем автомобиля - Sputnik Ўзбекистон
Янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва "техпаспорт" нархи эълон қилинди
Янги намунадаги гувоҳномалар махсус ҳимоя воситаларига ҳамда маълумотларни бевосита алоқасиз амалга ошириш имконини берувчи махсус электрон белгиларига (NFC Смарт-карт) эга бўлиб, уларда жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШ ШИР), юридик шахслар учун эса солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) сақланади.

"Жорий йил март ойида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг янги турдаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини қабул қилиш ҳақидаги қарори эълон қилинган эди. Мазкур қарор асосида жорий йил октябр ойидан ҳайдовчилик гувоҳномаси берилиши бошланди. Гувоҳнома нархи энг кам иш ҳақининг 70 %и миқдорида, яъни 104 842 сўм 50 тийинни ташкил қилади", — деди брифинг давомида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБББ матбуот-хизмати ходими.

Эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янгисига алмаштириш учун фуқародан паспорт, тиббий маълумотнома, ҳайдовчилик курсларини тугатганлиги тўғрисида ҳужжат ҳамда эски ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бориш талаб этилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси 2021 йилнинг октябр ойигача амал қилади.

Таъкидлаш жоизки, биринчи босқичда янги турдаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги ҳайдовчиларга (битирувчиларга) Файзобод даҳасидаги Миробод тумани ИИББнинг рўйхатга олиш ва имтиҳон олиш бўлимида берилади. Иккинчи босқичда Юнусобод ва Чилонзор туманидаги ИИББ бўлимлари ҳам махсус коммуникаця технологиялари билан жиҳозланиши режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0