ИИББ: фуқаролар ўз бепарволиклари оқибатида жабрланувчига айланиб қолишмоқда

© AP PhotoПатрульная машина узбекской милиции
Патрульная машина узбекской милиции - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбари ўринбосари Дониёр Тошхўжаевга кўра, кўча ва жамоат жойларида транспорт воситаларининг қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолда, калити автомашинада қолдириб кетилиши жиноятга мойил шахсларнинг эътиборини тортмоқда, натижада транспорт воситаси олиб қочилмоқда

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Ўзгалар мулкини талон-торож қилиш ҳамда транспорт воситасини олиб қочиш сингари жиноятлар кўп ҳолатларда жабрланувчиларнинг эҳтиётсизлиги, ўз мулкларига нисбатан бепарволиклари туфайли содир этилмоқда, деди пайшанба куни брифингда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Тошхўжаевнинг сўзларига кўра, кўча ва жамоат жойларида транспорт воситаларининг қаровсиз, эшиклари очиқ ҳолда, калити автомашинада қолдириб кетилиши жиноятга мойил шахсларнинг эътиборини тортмоқда, натижада транспорт воситаси олиб қочилмоқда.

Масалан, 2017 йилнинг 11 октябрь куни, фуқаро Хасанов, Сергели тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, ўзи раҳбарлик қилаётган кафе олдидан унга тегишли "Нексия" русумли автоулов олиб қочилганлиги ҳақида хабар берган.

Задержанный преступник - Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ИИБ энг кўп тарқалган фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди
Хасановнинг аризаси юзасидан зудлик билан воқеа жойига етиб борган тергов-тезкор гуруҳи томонидан жиноятни фош этишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилган. Ходимлар томонидан тезкор-суриштирув ҳаракатларининг тўғри ва самарали ўтказилиши натижасида, ушбу Нексия автоулови топилиб, транспорт воситасини олиб қочган шахс — Воҳидов Зоҳидхўжа Марифжонович қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (яъни, транспорт воситасини олиб қочиш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мазкур жиноятнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитлар ўрганилганда, ушбу Нексия автоулови, эгаси томонидан кўчада қаровсиз, эшиклари очиқ ва калити ўт олдириш жойида қолдирилганлиги, бу эса маст ҳолатда бўлган Вохидовнинг эътиборини тортганлиги ва натижада у транспорт воситасини олиб қочганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда, Вохидовга нисбатан "қамоққа олиш" тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Янгиликлар лентаси
0