Дониёр Тошхўжаев: ИИБ 459 нафар бедарак йўқолганларни яшаш жойларига қайтарди

© СпутникБрифинг в ГУВД Ташкента
Брифинг в ГУВД Ташкента - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Пайшанба куни бўлиб ўтган брифинг давомида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев 12-19 октябр оралиғида 36 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушлангани ҳақида ахборот берди

ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. Йил бошидан 615нафар шахс бедарак йўқолган сифатида рўйхатга олинган бўлиб, тезкор-қидирув тадбирлар натижасида ўн ой давомида 459 нафари яшаш жойларига қайтарилди, деб хабар қилди пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ўринбосари Дониёр Тошхўжаев.

Изъятие марихуаны - Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда "Нексия" йўловчиси ёнидан 3,5 килодан ортиқ марихуана чиқди
Таъкидланишича, олиб борилган тергов-тезкор тадбирлар натижасида ой бошидан — 32 та, ҳафта давомида эса —14 та жиноятлар фош этилган.

"Жиноятларнинг 10 таси — ўғирлик; 3 таси — фирибгарлик; 1таси — транспорт воситасини олиб қочиш билан боғлиқ", деди ИИББ раҳбари ўринбосари.

Шунингдек, Тошхўжаев йил бошидан- 1687 нафар, ой бошидан —90 нафар, шундан, ҳафта давомида-36 нафар қидирувда бўлган жиноятчилар ушлангани ҳақида ахборот берди.

Янгиликлар лентаси
0