ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Ўзбекистон президентининг қарори билан Анвар Расулович Каримов Ўзбекистон молия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда молия вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Анвар Каримов солиқ ва божхона-тариф сиёсати, бухгалтерия ҳисоби ва аудит услубиёти, нархни шакллантириш ва ҚҚС бўйича ортиқча суммани қайтаришни мувофиқлаштириш, агросаноат мажмуаси молияси ва суғурта назорати давлат инспекцияси фаолияти масалалари бўйича раҳбарлик қилади.
Мазкур лавозимга тайинлангунига қадар Анвар Каримов Сирдарё вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.