Ўзбекистон молия бозорини ривожлаштириш концепция лойиҳаси ишлаб чиқилди

© Sputnik / Руслан Кривобок / Медиабанкка ўтишГрафик состояния финансового рынка
График состояния финансового рынка - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Концепция лойиҳаси 7 та бўлим ва 19 та банддан иборат бўлиб, Ўзбекистон молия бозорининг ҳозирги ҳолати, жамғарма, суғурта бозорлари ҳамда концепциянинг мақсади ва вазифалари ёритилган

ТОШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Ўзбекистон Молия вазирлиги томонидан тайёрланган "2021-2017 йилларда Ўзбекистон Республикаси молия бозорини ривожлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент қарори лойиҳаси норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокама қилиш порталида умумий муҳокамага қўйилди.

Налоги. Расчеты - Sputnik Ўзбекистон
Солиқ тизимини такомиллаштириш бўйича махсус комиссия ташкил этилди

Қарор лойиҳасида Корея биржа жамғармаси мутахассислари, БМТ ривожлантириш дастури, Халқаро молиявий корпорация, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти, вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон молия бозорини ўрта ва узоқ истиқболда ривожлаштириш Концепция лойиҳаси ҳавола этилган.

Концепцияда Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш асосий йўналишларини белгилаб бериш, рақобатбардошлик муҳитини яхшилаш, мамлакат иқтисодиётида молия бозори мавқеини ошириш, молиявий бошқарувини янги турларини татбиқ этиш ва қўшимча иш ўринларни яратиш масалалари қайд этилган.

Концепция лойиҳасида Ўзбекистон молия бозорининг ҳозирги ҳолати, жамғарма, суғурта бозорлари ҳамда концепциянинг мақсад ва вазифалари ёритилган.

Қарор лойиҳасига 2017-2021 йилларда молия бозорини ривожлантириш дастури ҳам илова қилинган. Шунингдек, концепцияни амалга ошириш Республика комиссия таркиби келтирилган.

Шунингдек, қарор лойиҳасига асосан 2018 йил 1 январдан оффшор ҳудудларда рўйхатга олинган норезидент юридик шахслар ва оффшор ҳудудларда истиқомат қилувчи чет эл фуқаролари Ўзбекистонда рўйхатга олинган суғурта компаниялар устав капиталида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлмаслиги тўғрисидаги тартибни жорий этиш режалаштирилган.

Ушбу ҳужжат лойиҳаси 2017 йил 5 августга қадар муҳокама қилинади. Қарор 1 октябрдан кучга киритиш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0