ТОШКЕНТ, 19 окт — Sputnik. 2017 йилнинг 18 октябрь куни Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди, деб хабар берди Ўзбекистон Ҳукумат портали.
Таъкидланишича, Камилов Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий қутлови ва ҳурматини Эрон президенти ва халқига етказган.
Мулоқот чоғида сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган халқаро ва минтақа сиёсатига доир масалалар юзасидан фикр алмашилди.