Эронда Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтади

© AFP 2023 / CARL COURTИранское посольство в Лондоне
Иранское посольство в Лондоне - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ташриф дастуридан Эрон президенти, вице-президенти ҳамда ташқи ишлар вазири билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

ТОШКЕНТ, 15 окт – Sputnik. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Эронда 16-18 октябрь кунлари бўлиб ўтадиган Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида иштирок этади, деб хабар қилмоқда ТИВ расмий саҳифаси.

Ташриф дастуридан Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний, вице-президент Сурен Саттарий, ташқи ишлар вазири Жавад Зариф ва Эроннинг бошқа давлат тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ва музокаралар ўрин олган.

Ўзбекистон-Эрон бизнес-форумида икки мамлакат орасидаги иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни янада мустаҳкамлаш, кенгайтирил ҳамда истиқболли ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш режалаштирилган.

Янгиликлар лентаси
0